Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Реал» собиқ мураббийи: «Барча муваффақиятсизликларда Мбаппени айблаш нотўғри»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси ва мураббийи Хорхе Вальдано «қаймоқранглилар»нинг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Килиан Францияда ҳам, Испанияда ҳам энг яхши тўпурарга айланган. Ўтган йили у бутун Европанинг энг яхши голеадори бўлди. У ўзидан кутилаётган ишларни бажаряпти. Жамоанинг энг яхши футболчисини «Реал»нинг омадсизликларида айблаш мумкин эмас. Бу аҳмоқона кўринади», — дея экспертнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Испания Ла Лигасининг якунланган мавсумида 27 ёшли франциялик ҳужумчи 31 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Мбаппенинг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 180 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 12:28, 06.06.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик