Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда Португалия Чилини мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

ЖЧ–2026га тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Португалия ва Чили миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Португалиядаги «Эштадиу Насьонал ду Жамор» стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 58-дақиқада очилди. Португалия ҳужумчиси Гонсалу Гедеш жамоасини олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш устунликни мустаҳкамлади. Чилиликлар эса 90+2-дақиқада Лукас Сепеда томонидан киритилган гол эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг энг баҳсли вазияти биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда юз берди. Ён чизиқ яқинидаги тўқнашувдан кейин Португалия ҳужумчиси Рафаэл Леау ва Чили ҳимоячиси Иван Роман ўртасида жанжал келиб чиқди. Натижада ҳар икки футболчи ҳам тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Қайд этилишича, Леау рақибининг бўйнидан ушлаб, унинг юзига зарба берган.

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлимни тўлиқ ўтказди. Бироқ у самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида Португалия К гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Чили терма жамоаси эса Жаҳон чемпионати саралашининг Жанубий Америка минтақасида 10 жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб, мундиал йўлланмасидан қуруқ қолган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:19, 07.06.2026.
Ўқилди: 4957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [5047]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [3959]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [3404]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2498]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [2089]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1772]

«Олтин тўп»-2027: Goal талқини бўйича асосий даъвогарлар рейтинги тузилди [1729]

«Комо» Николас Паснинг трансфер нархини белгилади [1641]

Флик «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Бальде ҳақида қарор қабул қилди [1618]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик