Кириш Регистрация

Бернарду Силва Португалиянинг ЖЧ-2026 даги мақсадини маълум қилди: «Ҳеч ким биздан устун эмас»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жаҳон чемпионати олдидан жамоадаги кайфият ҳақида гапириб берди. Португалияликлар ҳеч қачон мундиалда ғолиб чиқишмаган, бироқ улар бўлажак турнирнинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланишади.

«Биз ишонч ва қатъиятга тўламиз. Мақсадимиз аниқ – жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш. Албатта, худди шундай амбицияларга эга бошқа жамоалар ҳам бор, лекин улардан бирортасини биздан устун деб айта олмайман», — дея баёнот берди «Манчестер Сити»нинг собиқ сардори Чилига қарши кечган ўртоқлик учрашувидаги (2:1) ғалабадан сўнг.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Португалия терма жамоасига Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия жамоалари рақиблик қилади. 10 июнь куни Роберто Мартинес шогирдлари Нигерияга қарши яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Киритилди: 08:31, 07.06.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик