Кириш Регистрация

Сеск Фабрегас А Сериянинг асосий муаммосини айтди: «Англияда ҳаммаси бошқача»

Баҳо:
+ | -

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас А Серия футболининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапирди. Испаниялик мутахассис якунланган Италия чемпионатида ўз жамоаси билан сенсацион тарзда тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

«А Серияда кўпчилик ҳужум қилишга эмас, балки рақибни зарарсизлантиришга эътибор қаратади. Ишонинг, мен футболни жуда кўп таҳлил қиламан. Бундеслига, Ла Лига, АПЛ ўйинларини кузатаман — у ерда жамоалар бошқача ҳимояланишади. Масалан, Англияда ўйин тизимини, услубни ва мураббийнинг ғоясини дарҳол кўриш мумкин. Италияда эса буни пайқаш кўпинча имконсиз — баъзан умуман нима бўлаётганини тушуниш ҳам қийин. Бу ерда тизимлилик кам, ўйинлар кўпинча 1:0 ёки 0:0 ҳисобида тугайди, ғалаба қозониш жуда қийин. Шу боисдан ҳам энг майда деталларгача алоҳида эътибор қаратиш ўта муҳим», — деди Фабрегас The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсумда «Интер» Италия чемпионига айланди.

Киритилди: 09:15, 07.06.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик