«Манчестер Сити» собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва яқин орада «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. «Кўк-анорранглилар» португалиялик футболчи учун курашда асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Шунингдек, унга Мадриднинг «Атлетико» ва «Реал» клублари томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда.
«Барселона» — вариантлардан бири, лекин мен ҳали якуний қарорга келмадим. Менда таклифлар кўп ва мен ўзимга қизиқиш билдираётган барча клубларни ҳурмат қиламан. Мен ўзимни ҳақиқатан ҳам кутишаётган ва керакли эканимни ҳис қиладиган жойга ўтишни хоҳлайман. Бу мен учун муҳим. Ҳамма нарсага тўлиқ ойдинлик киритилгач, ўз қароримни эълон қиламан», — дея 31 ёшли хавбекнинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Бернарду Силва 2025/26 йилги мавсум якунида эркин агентга айланди. У «Манчестер Сити» шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди.













