Кириш Регистрация

Перес "бомба" трансферлар рўйхатини тузди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумни бирорта ҳам кубокcиз якунлаган Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида катта "портлаш" қилишга ҳозирланмоқда. "Қаймоқранглилар" янги мавсум олдидан жамоа тарихидаги энг шов-шувли харидларни амалга оширишни режалаштирган.

Клуб президентлиги учун курашаётган Флорентино Перес ҳамда унинг асосий рақобатчиси Энрике Рикельме сайловолди кампаниясида йирик трансферлар ваъдаси билан ўзаро курашни қиздирмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, амалдаги президент Флорентино Перес сайловда зафар қучган тақдирда, жамоага олиб келиниши керак бўлган суперюлдузлар рўйхатини аллақачон шакллантирган. Ушбу шорт-листдан қуйидаги футболчилар жой олган:

  • Витинья ("ПСЖ")

  • Жоау Невеш ("ПСЖ")

  • Хвича Кварацхелия ("ПСЖ")

  • Дезире Дуэ ("ПСЖ")

  • Жамал Мусиала ("Бавария")

  • Хулиан Альварес ("Атлетико Мадрид")

Қайд этилишича, Перес яқинда берган баёнотида ушбу номзодлардан бири учун "Реал" 150 миллион евродан воз кечишга тайёрлигини шаъма қилган, бироқ айнан қайси футболчи эканлигини сир сақлаган.

Киритилди: 09:49, 07.06.2026.
Ўқилди: 2440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик