Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли бўлган белгиялик вингер Леандро Троссар Туркия Суперлигасида ишга жойлашиш вариантига эга. Бу ҳақда Sporx журналистлари хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, Истанбулнинг "Бешиктош" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Белгиялик футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "канонирлар" билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида Троссард Лондон жамоаси сафида 31 та учрашувда майдонга тушди. Леандро ўз ҳисобига 6 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. У "Арсенал" билан биргаликда АПЛ чемпионига айланди.













