Кириш Регистрация

Тухель минимал ҳисобдаги ғалабадан сўнг Англия терма жамоасининг ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Янги Зеландияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан (1:0) кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Биринчи бўлим якунида ягона голни Харри Кейн киритди. Мураббий танаффусда асосий таркибда майдонга тушган барча футболчиларни алмаштирди.

«Энг муҳими — ҳеч ким жароҳат олмади. Футболчилар иссиқ ҳавода, қийин майдонда 45 дақиқадан ҳаракат қилишди. Шароитлар осон бўлмади, лекин биз ғалаба қозондик ва гол ўтказиб юбормасликни уддаладик. Шу руҳда давом этишимиз керак. Ўйин сифати вақт ўтиши билан яхшиланиб боради: назаримда, рақиб қанчалик кучли ўйнаса, биз ҳам шунчалик ўсишга эришамиз.

Бугун менга иккинчи бўлим кўпроқ ёқди. Ҳа, танаффусдан кейин гол ура олмадик, лекин иккинчи бўлимдаги ўйин яхшироқ чиқди. Биринчи бўлимда эса бизга интизом етишмади, футболчилар ўз позицияларини йўқотиб қўйишди ва ҳар доим ҳам режага амал қилишмади», — деди Тухель ITVга берган интервьюсида.

10 июнь куни инглизлар Коста-Рика терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Киритилди: 11:38, 07.06.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик