Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Перес «Бавария»нинг франциялик вингери Майкл Олисени сотиб олишни жиддий тарзда мақсад қилган. Бу ҳақда Defensa Central журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, президент юлдуз ярим ҳимоячининг трансфери учун 180 миллион евро сарфлашга тайёр. Аввалроқ матбуотда 150 миллион евро миқдоридаги маблағ тилга олинаётган эди. Перес бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ушбу трансферни амалга ошириш учун бор кучини ишга солади.
Олисе 2024 йилнинг ёзидан буён Мюнхен гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Франциялик футболчи ва Германия топ-клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













