Кириш Регистрация

АПЛнинг икки клуби «Барселона» футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 20 ёшли вингери Руни Барджи Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Таниқли журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, АПЛнинг бир йўла икки клуби шу ёзда «Барселона»ни тарк этиши кутилаётган Руни атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ, «кўк-анорранглилар» ҳозирча футболчини ижарага бериш ёки тўлиқ сотиб юбориш борасида бир қарорга келишгани йўқ.

Айни дамда Рунининг хизматларига «Астон Вилла» ва «Лидс» клублари қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» швециялик иқтидорни ўтган ёзда «Копенгаген»дан сотиб олган эди. Каталония клуби либосида вингер барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Руни Барджининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 12:46, 07.06.2026.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик