Кириш Регистрация

Гвардиола: «Мен Фликнинг ашаддий мухлисиман»

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона» устози Ханс-Дитер Фликни мақтаб ўтди.

«Мен Ханси Фликнинг ашаддий мухлисиман. Бу жамоанинг ўйинларини кузатиш жуда мароқли», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда El Chiringuito TV ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ханс-Дитер Флик «Барселона» рулида икки мавсумни ўтказди. Бу вақт ичида каталонияликлар ички аренада икки йилда ўйналган олтита турнирнинг бештасида ғолиб чиқишди. Чемпионлар Лигасига тўхталадиган бўлсак, Флик қўл остида «кўк-анорранглилар» ярим финал (2025) ва чорак финалгача (2026) етиб боришди.

Яқиндагина Ханс-Дитер Флик «Барселона» билан шартномасини 2028 йилнинг ўрталарига қадар узайтирди. Унда шартномани яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Киритилди: 12:52, 07.06.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик