Кириш Регистрация

ЖЧ-2026: Мухлисларга стадионга пластик идишдаги сув олиб киришга рухсат берилади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати ўйинларига ташриф буюрадиган мухлисларга ўзлари билан пластик идишда сув олиб киришга рухсат берилади.

Аввалроқ, ФИФА трибуналардан майдонга буюмлар улоқтирилиши натижасида жароҳат олиш хавфини камайтириш мақсадида стадионларга шиша ва идишлар олиб киришни тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Мухлисларга АҚШ ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига ҳажми 20 унциягача (590 мл) бўлган, ишлаб чиқарувчи томонидан маҳкамланган (очилмаган) биттадан юмшоқ пластик идишда сув олиб киришга рухсат берилади.

Жаҳон чемпионати-2026 операцион директори Хаймо Ширги тушунтиришича, хавфсизлик нуқтаи назаридан мухлисларга қаттиқ ва кўп марталик сув идишларини (термос ва ҳ.к.) олиб киришга рухсат берилмайди.

Биз тарихдаги энг йирик Жаҳон чемпионатида бутун дунёни кутиб олишни интиқлик билан кутмоқдамиз!» — дейилади ФИФА баёнотида.

Киритилди: 13:28, 07.06.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик