Кириш Регистрация

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларидан сўнг дарҳол АҚШ ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир ўйинидан кейин АҚШ ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади. Аввалроқ Эрон терма жамоаси ўз қароргоҳини (машғулот базасини) АҚШдан Мексикага кўчиргани ҳақида хабар берилган эди.

«Биз АҚШга ўйин куни эрталаб кириб келишимиз мумкин ва ўша куннинг ўзидаёқ қайтиб кетишимиз шарт», — дея Эроннинг Мексикадаги элчиси Аболфазл Пасандиденинг сўзларини келтирмоқда De Telegraaf.

Эрон гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 15 июнь куни Лос-Анжелесда Янги Зеландияга қарши ўтказади. 21 июнь куни Эрон жамоаси яна Лос-Анжелесда Бельгия билан куч синашса, 26 июнь куни Сиэтлда Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 13:41, 07.06.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик