Кириш Регистрация

Луис Энрике «Барселона Б»даги собиқ шогирдлари билан учрашди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике таътил вақтида ўз қўл остида «Барселона»нинг иккинчи жамоасида тўп сурган футболчилар билан учрашди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Мутахассис 2008 йилдан 2011 йилгача каталонияликлар иккинчи жамоасини бошқарган ва ушбу жамоа билан биргаликда Сегундага (Испания иккинчи дивизиони) йўлланма олган эди.

«Кўк-анорранглилар» иккинчи жамоасининг ўша пайтдаги таркибидан кўплаб футболчилар ушбу учрашувда иштирок этишди. Улар орасида дарвозабон Рубен Миньо, ҳимоячилар Марк Бартра, Андреу Фонтас, Марк Муниеса, Армандо Лосано, Карлес Планас, Эду Ориоль ва Абрахам Минеро, ярим ҳимоячилар Ориоль Ромеу, Илие Санчес ва Хосе Руэда, шунингдек, ҳужумчилар Карлос Кармона, Хонатан Сориано ва Бенхамин Мартинес бор эди.

Киритилди: 13:44, 07.06.2026.
Ўқилди: 711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик