«Манчестер Сити» қанот ҳужумчиси Савио Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи «Тоттенхэм» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Унга кўра, битим 2031 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Савиони жамоада кўришни «шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Дзерби шахсан ўзи жуда қаттиқ хоҳлаётгани алоҳида таъкидланган.
2025/26 йилги мавсумда Савио барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аввалроқ «Манчестер Сити» бразилиялик вингер учун тахминан 70 миллион евро талаб қилиши ҳақида хабар берилган эди.













