Россия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионати — 2026’даги иштирокидан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.
«Уларнинг гуруҳи жуда қийин. У ерда Португалия ҳам, Колумбия ҳам, Конго ДР ҳам бор. Осон бўлмайди, шу боис ҳатто плей-офф босқичига йўл олиш ҳам ўзбеклар учун ақл бовар қилмас муваффақият ҳисобланади», — дея собиқ ҳужумчининг сўзларини келтиради «Sport24».
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Учрашув пайшанба куни, 18 июнь куни бўлиб ўтади.
Мундиалга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Нуфузли турнир 11 июндан 19 июлгача давом этади.













