Кириш Регистрация

Антони «Ливерпуль»га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

«Бетис» ҳужумчиси Антони 2022 йилда «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолашдан олдин «Ливерпуль»га ўтиши мумкин бўлганини маълум қилди.

«Мен «Манчестер Юнайтед»га ўтган пайтимда столимда «Ливерпуль»дан, Клоппдан таклиф бор эди. У ҳам жуда яхши таклиф эди. Салоҳ жамоадан кетиш бўйича музокаралар олиб бораётганди, аммо якунда қолди. Кейин эса мураббий [тен Хаг] менга қўнғироқ қилди. «Манчестер Юнайтед» деган номнинг вазни жуда катта», — дея Антонининг сўзларини келтиради Manchester United Forever нашри.

Эслатиб ўтамиз, Антони 2022 йилда «Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га 95 миллион евро эвазига ўтган эди. Бразилиялик футболчи «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда жами 96 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:25, 07.06.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик