Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин «учранглилар» футболчиларига мурожаат қилди.
«Мен ҳаммага айтяпман: Жаҳон чемпионати бошланиши билан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлаш мумкин эмас. Футболчиларнинг трансферлари ва шартномалари билан боғлиқ вазият қанчалик тез ойдинлашса, шунчалик яхши. Бу барча футболчиларга тегишли», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport нашри.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси «I» гуруҳида Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши майдонга тушади. ЖЧ-2022да французлар финалгача етиб бориб, Аргентина терма жамоасига имкониятни бой беришган, 2018 йилда эса мундиал ғолибига айланишган эди.













