Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Ўзбекистон U-17 иккинчи учрашувда Австрия ўсмирларига мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Австрияда ўқув-машғуот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 7 сентябрь куни Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва йирик - 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди.

Дишлод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь куни Австрияга қарши илк учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 7 сентябрь куни терма жамоалар иккинчи маротаба майдонга тушишди ва бу сафар мезбонлар - Австрия ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланда келди - 3:0.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.

Ўртоқлик учрашуви. Пурбах, Австрия
7 сентбярь, шанба.
Австрия (U-17) - Ўзбекистон (U-17) - 3:0
Голлар: Пеллегрини (18), Грбич (43), Рипич (81)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:45, 07.09.2013.
Ўқилди: 4806 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик