Кириш Регистрация

Дембеле: «Дешам муваффақиятга лойиқ, биз у билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле ЖЧ-2026 олдидан миллий терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Маълумки, мутахассис ушбу турнирдан сўнг ўз лавозимини тарк этади.

«Биз бу мураббий Дешам учун охирги турнир эканлигини биламиз. У Франция терма жамоаси билан катта муваффақиятларга эришган жуда юқори савияли мутахассис. Таркибимизда шундай мураббий борлигидан, албатта, жуда хурсандмиз. Биз у билан аввал ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнаганмиз ва ҳозир бор эътиборимиз шунга қаратилган.

Унинг кетиши ушбу турнирдаги кайфиятимизга унчалик таъсир қилмайди, биз Жаҳон чемпионати финалига чиқиб, унинг фаолиятини муносиб тарзда якунламоқчимиз. У Франция терма жамоасининг ҳар бир футболчисига ишонган мураббийдир. Ўйинлардан кейин бизни табриклайди ва руҳлантиради.

У инсон ва профессионал сифатида мен учун жуда қадрли. Биз у билан бирга муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз, чунки у бунга лойиқ», — дея Дембеленинг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, шу ёз АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси "I" гуруҳида иштирок этади. Уларнинг рақиблари Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоалари бўлади.

Киритилди: 20:51, 07.06.2026.
Ўқилди: 294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик