Кириш Регистрация

Нидерландия терма жамоаси дарвозабони: «Бизни кам баҳолаётганлар ҳайратда қолишади»

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси дарвозабони Барт Вербрюгген ўз миллий жамоаси футболчиларининг маҳорат даражаси ҳақида гапирди.

«Спортчи сифатида сиз доимо энг зўр футболчиларга қарши ўйнашни ва уларни мағлуб этишни хоҳлайсиз. Бунинг учун эса ўз жамоагизда ҳам энг кучли футболчилар бўлиши керак. Менинг бахтим шундаки, дунёнинг энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайдиган ҳимоя чизиғи билан бирга тўп суриш менга насиб этган.

Бошқаларнинг бизнинг терма жамоамиз, жамоадошларим ёки мен ҳақимда нима дейишига унчалик эътибор бермайман. Тўғрисини айтсам, бунинг менга фарқи йўқ. Бизнинг маҳорат даражамиз қандай эканлигини яхши биламан ва шуни тушунаманки, бизни кам баҳолаётганлар турнир давомида ҳайратда қолишади», — дея Вербрюггеннинг сўзларини келтиради The Independent.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси "F" гуруҳида иштирок этади. Уларнинг гуруҳдаги рақиблари Япония, Швеция ва Тунис терма жамоалари бўлади.

Киритилди: 20:52, 07.06.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик