"Интер" спорт директори Пьеро Аузилио Милан клубининг "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсга бўлган қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Биз Кёртис Жонсни кузатиб боряпмиз. Бу бизга ёқадиган футболчи. Буни яшириб ўтирмаймиз. Воқеалар ривожи қандай тус олишини кўрамиз", — деди Аузилио.
Кёртис Жонс "Ливерпуль" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи "қизиллар" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Жонснинг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













