Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Роттердамнинг “Фееноорд” клуби бош мураббийлигидан бўшатилди. Бу ҳақда Voetbal Internationalхабар бермоқда.
Мутахассис жамоани 2025 йилнинг феврал ойида қабул қилиб олган эди, унинг клуб билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди.
Манба маълумотларига кўра, бош директор Роберт Эйнхорн ва техник директор Деви Риго ван Перси билан хайрлашишга қарор қилишган.













