Кириш Регистрация

Флорентино Перес қайта сайланганидан кейин баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти сайловида ғалаба қозонган 79 ёшли функционер Флорентино Перес мухлислар ва жамоага мурожаат қилди.

«Биз ғалаба қозондик. Мен бу ердаман, “Реал Мадрид" манфаатларини ҳимоя қилиш учун. Биз — бир оиламиз. Биз биргаликда совринлар ютишда давом этамиз. Чемпионлар лигасидаги 16-соврин учун кураш бугундан бошланади», — деди Перес.

Унинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Перес сайловда испаниялик тадбиркор Энрике Рикельмени ортда қолдириб, «Реал» президенти лавозимига қайта сайланди. У клубни 2030 йилгача бошқаради ва бу унинг мазкур вазифадаги кетма-кет саккизинчи муддати бўлади.

Якунланган Испания чемпионати мавсумида «Реал» иккинчи ўринни эгаллади ва мавсумни совринсиз тугатди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:19, 08.06.2026.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик