Кириш Регистрация

Флорентино Перес Жозе Моуриньонинг «Реал»га қайтишини эълон қилди

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти сайловида ғалаба қозонган 79 ёшли функционер Флорентино Перес португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг бош мураббий сифатида жамоага қайтишини маълум қилди.

«Биз дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири, ҳақиқий мадридист — Жозе Моуриньони яна қарши олиш имкониятидан фахрланамиз», — деди Перес.

Унинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Перес сайловда испаниялик тадбиркор Энрике Рикельмени ортда қолдириб, «Реал» президенти лавозимига қайта сайланди. У клубни 2030 йилгача бошқаради ва бу унинг мазкур вазифадаги кетма-кет саккизинчи муддати бўлади.

Жозе Моуриньо аввал ҳам 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Ўтган мавсум якунига кўра, «қаймоқранглилар» бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмаган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:23, 08.06.2026.
Ўқилди: 2472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик