Кириш Регистрация

«Вольфсбург», «Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» Кристиан Эриксенни қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

«Вольфсбург» клуби Дания терма жамоасининг Украинага қарши ўртоқлик учрашувида ҳушини йўқотган ўз ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга далда берди.

Германия клубининг маълум қилишича, 34 ёшли даниялик футболчи Оденсе университети шифохонасига етказилган ва у ерда вазият ривожи диққат билан кузатилмоқда. «Сенга энг яхши тилакларни тилаймиз ва тезроқ соғайиб кетишингни кутамиз, Кристиан», — дейилади «Вольфсбург» клуби хабарида.

«Манчестер Юнайтед» ҳам баёнот бериб, клуб «Даниядан Кристиан Эриксен ҳақида келаётган ижобий хабарлардан мамнун» эканини билдирди.

«Клуб янги хушхабарларни кутган ҳолда Кристианга ва Эриксенлар оиласига куч-қувват ҳамда ўз муҳаббатини йўллайди», — дейилади «Юнайтед» баёнотида.

Шунингдек, «Тоттенхэм» клуби ҳам футболчига ўз тилакларини йўллади. «Хаёлимиз Кристиан Эриксен ва унинг оиласи билан. Сенга тўлиқ ва тез фурсатда соғайиб кетишингни тилаймиз, Кристиан. Биз ҳаммамиз сен биланмиз», — дея қайд этди Лондон клуби.

Эриксен 2025 йилдан буён «Вольфсбург» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2022–2025 йилларда «Манчестер Юнайтед»да, 2013–2020 йилларда эса «Тоттенхэм» таркибида тўп сурган.

Киритилди: 05:56, 08.06.2026.
Ўқилди: 497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик