Кириш Регистрация

Дарвин Нуньес «Ливерпуль»га қайтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес яқин орада яна клубини ўзгартиради. Уругвайлик футболчи Карим Бензема жамоага келганидан сўнг Саудия клуби асосий таркибидаги жойини йўқотди.

Журналист Габриэль Санснинг берган маълумотларига кўра, 26 ёшли форвард «Ал-Ҳилол» билан шартномани бекор қилиш борасида принципиал келишувга эришган — у тез орада эркин агент мақомига эга бўлади. Шунингдек, футболчи ўтган йилнинг август ойида тарк этган собиқ жамоаси «Ливерпуль»га қайтишдан мамнун бўлиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ал-Ҳилол» Дарвин Нуньесни мерсисайдликлардан 53 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ҳужумчи Ар-Риёд жамоаси сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 06:13, 08.06.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик