Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. «Қизил фурия» мундиалга тайёргарликни сешанба куни (Тошкент вақти билан соат 07:00 да) бўлиб ўтадиган Перуга қарши назорат баҳси билан якунлайди.
«El Partidazo de COPE» нашри тарқатган хабарларга кўра, Ламин Ямал мазкур ўйинда майдонга тушмайди. Шунингдек, бош мураббий Луис де ла Фуэнте яна икки нафар вингер — Нико Уильямс ва Виктор Муньос хизматидан ҳам фойдалана олмайди.
Катта эҳтимол билан, ушбу уччала футболчи ҳам Жаҳон чемпионати стартига қадар ўз спорт формаларини тиклаб олишади. Испанияликлар 15 июнь куни гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Кабо-Верде билан тўқнаш келишади, 21 ва 27 июнь кунлари эса мос равишда Саудия Арабистони ҳамда Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.













