«Пари Сен-Жермен» клуби марказий ҳимоячиси Вильян Пачо клуб билан янги шартнома имзолашга бир қадам қолди. Музокаралар якуний босқичда давом этмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг берган маълумотларига кўра, эквадорлик футболчи Париж гранди билан 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини тузади. Бундан ташқари, 24 ёшли футболчининг маоши ҳам сезиларли даражада оширилади.
Вильян Пачо ўтган мавсумда Луис Энрике жамоаси сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйган. Футболчининг амалдаги келишуви 2029 йилда якунига етади, унинг трансфер қиймати эса «Transfermarkt» портали томонидан 80 миллион еврога баҳоланган.













