Кириш Регистрация

Жозе Моуриньо «Реал» раҳбариятидан икки нафар янги ярим ҳимоячи сотиб олишни сўради

Баҳо:
+ | -

Бош мураббий Жозе Моуриньо яқин кунларда Мадриднинг «Реал» клубида иш бошлайди. Португалиялик мутахассис жамоанинг трансфер бозоридаги иккита устувор нишонини белгилаб улгурди: «The Special One» ўз жамоасида янги плеймейкер ҳамда ҳимоявий услубдаги (таянч) ярим ҳимоячисини кўришни истамоқда, деб хабар беради «Diario AS».

Бундан ташқари, аввалроқ қайд этилганидек, Жозе учун клубнинг жамоавий манфаатларни шахсий манфаатлардан устун қўядиган ва ғалабаларга чанқоқ бўлган футболчиларни сотиб олиши принципиал аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Флорентино Перес «Реал»даги президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Клуб раҳбари Моуриньюнинг мураббийлик постига қайтаётганини тасдиқлади. Мураббийнинг расмий тақдимот маросими яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 09:23, 08.06.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик