Кириш Регистрация

Моуринью нима учун «Реал»га қайтмоқда? Португалиялик мутахассиснинг ушалмаган орзуси қолган

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуринью Мадриднинг «Реал» клубига қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. 63 ёшли мутахассис «Бенфика»ни тарк этмоқда — яқин кунларда у расман «қаймоқранглилар» бош мураббийи сифатида таништирилади.

«Diario AS» нашри берган маълумотларга кўра, Моуриньюнинг олдига қўйган шахсий мақсади бор — у «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи. Португалиялик мураббий учун бу клубдаги биринчи фаолияти давридан қолган «якунига етмаган иш» ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «The Special One» 2010 йилдан 2013 йилгача мадридликларни бошқарган ва унинг қўл остида жамоа энг нуфузли еврокубокнинг ярим финалида уч бор мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганди. Ортда қолган мавсумда «Реал» ҳеч бир совринга эга чиқа олмади. Мадрид клубининг Чемпионлар лигасидаги ҳозирча сўнгги ғалабаси 2024 йилда Карло Анчелотти қўл остида қўлга киритилган эди.

Киритилди: 09:26, 08.06.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик