Кириш Регистрация

Жароҳат олган Хулиан Альвареснинг ҳолати бўйича янги маълумот пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал сафга қайтишга улгуради. Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчиси олган жароҳати сабабли май ойининг бошидан бери майдонга тушмаётган эди.

Журналист Гастон Эдулнинг хабар беришича, 26 ёшли форвард Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Жазоирга қарши ўйинга қадар тўлиқ соғайиб улгуради. Мазкур баҳс 17 июнь куни бўлиб ўтади.

Мундиал стартидан аввал «альбиселесте» (оқ-кўклар) яна битта ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак — улар 10 июнь куни Исландияга қарши майдонга тушишади. Хулиан Альварес Аргентина терма жамоаси сафида умумий ҳисобда 51 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 09:46, 08.06.2026.
Ўқилди: 1186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик