Кириш Регистрация

Данило Анчелотти ва Роналду ўртасидаги ўхшашликни айтди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси футболчиси Данило мураббий Карло Анчелотти ва ўзининг собиқ жамоадоши Криштиану Роналдуни ўзаро солиштирди. Италиялик мутахассис «Фламенго» клубининг 34 ёшли ҳимоячисини «селесао»нинг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритган. Аввалроқ бразилиялик футболчи «Ювентус» сафида тўп сурган ва ўша ерда Роналду билан бирга ўйнаган эди.

«Анчелотти ва Роналду ўзаро жуда ўхшаш. Карло ҳам, Криштиану каби, футбол оламидаги энг машҳур инсонлар қаторига киради, аммо кундалик ҳаётда ўзини оддий инсонлардек тутади. Қўлга киритган барча муваффақиятларига қарамай, у камтар бўлиб қолган — бу ҳақиқий чемпионларга хос энг муҳим фазилатлардан биридир. У ақл бовар қилмас ютуқларга эришган, бироқ худди ҳали ҳеч нарсага эришмагандек ишлашда давом этади», — дея Данилонинг сўзларини келтирмоқда «Al Nassr Zone».

Маълумот учун, Карло Анчелотти 2025 йилнинг ўрталарида Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Киритилди: 11:42, 08.06.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик