Кириш Регистрация

Перес сайловдаги рақиби ҳақида: «Мен уни умуман танимайман»

Баҳо:
+ | -3

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клубида президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда Флорентино Перес 65 фоиз, Энрике Рикельме эса 35 фоиз овоз тўплади. Натижалар эълон қилинганидан сўнг, ғолиб раҳбар ўз рақиби ҳақида нима деб ўйлашини маълум қилди.

«Рикельме муносиб рақиб бўла олдими? Бирор нарса деёлмайман, чунки мен унинг кимлигини ҳам билмайман», — дея Переснинг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВлари.

Флорентино Перес 2030 йилга қадар «Реал» президенти лавозимида қолади. У ушбу лавозимни 2009 йилдан буён эгаллаб келмоқда.

Сайловолди кампанияси даврида Рикельме Эрлинг Холанд билан келишувга эришгани ва жамоага Юрген Клоппни бош мураббий этиб тайинлаши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. Бироқ футболчи ва мураббийнинг вакиллари Мадрид гранди билан ҳеч қандай алоқа йўқлигини тезда инкор этиб чиқишганди.

Киритилди: 12:06, 08.06.2026.
Ўқилди: 944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик