Кириш Регистрация

Агуэро «Челси»га ўтишига икки бор тўсқинлик қилган сабабларни айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолияти давомида «Челси»га ўтиши мумкин бўлганлигини сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, ушбу трансфер икки марта — 2010 ва 2017 йилларда амалга ошиши мумкин эди.

«Мен «Челси»га ўтишга жуда яқин эдим, бироқ сўнгги сонияларда «Манчестер Сити» келишувни бузиб қўйди. Диего Коста кетаётгани сабабли Конте мени ўз жамоасида кўришни истаганди.

«Челси» мени ҳали «Атлетико»да ўйнаб юрган пайтларимда, яъни 2010 йилда ҳам сотиб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда Фрэнк Лэмпард «Манчестер Сити»да ўйнаган кезларида гаплашгандик. У менга қарши ўйнаган пайтларида «Челси» раҳбариятига мени сотиб олишни маслаҳат берганини айтганди», – деди Агуэро.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро 2011 йилдан 2021 йилгача «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган. Аргентиналик форвард клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган.

Киритилди: 13:16, 08.06.2026.
Ўқилди: 254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик