«Реал» форварди Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионати олдидан «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле билан аъло даражадаги муносабатда бўлиб турибди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, Мбаппе тез-тез ўз яқинларига Дембеле Франция терма жамоасига ўзидан кўра анча кўпроқ фойда келтирганини таъкидлайди. Футболчиларнинг ўзаро муносабатлари жуда самимий бўлиб, улар терма жамоанинг ўйин услуби борасида доимий равишда фикр алмашиб туришади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022да Франция терма жамоаси финалгача етиб бориб, унда Аргентинага имкониятни бой берган эди. ЖЧ-2018да эса французлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишган.













