Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Дания терма жамоаси Эриксеннинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+2 | -

Дания терма жамоаси шифокори Мортен Боесен миллий жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг соғлиғи борасидаги сўнгги маълумотлар билан ўртоқлашди. «Вольфсбург» клуби футболчисининг аҳволи ҳақидаги хабар Дания футбол иттифоқининг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

Шанба куни 34 ёшли ярим ҳимоячи Украина терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви пайтида ҳушини йўқотган эди.

«Бугун эрталаб Эриксен билан гаплашдим. Унинг аҳволи яхши. У оиласи даврасида ва кайфияти аъло даражада. Тез орада унга шифохонадан жавоб берилишини ва у уйига қайта олишини кутмоқдамиз», — деди шифокор.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Европа чемпионатида юз берган худди шундай ҳолатдан сўнг Эриксенга кардиостимулятор (юрак уришини назорат қилувчи қурилма) ўрнатилган эди.

Киритилди: 17:12, 08.06.2026.
Ўқилди: 1562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик