Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Коло-Муани «Ювентус»га қайтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Рандаль Коло-Муани шу ёзда «Ювентус»га қайтишга қарши эмас. Турин клуби ҳужумчининг эҳтимолий трансфери бўйича «Пари Сен-Жермен» билан музокараларни давом эттирмоқда.

«Ювентус» бир вақнинг ўзида Александр Сёрлот трансфери устида ҳам ишламоқда, бироқ франциялик форвард вариантидан ҳам воз кечгани йўқ.

Tuttosport нашри берган маълумотларга кўра, «ПСЖ» футболчини тахминан 35 миллион еврога баҳоламоқда, туринликлар эса 30 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёр эмас. Шунингдек, футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Коло-Муанининг парижликлар билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача амал қилади. Қайд этилишича, ҳужумчи Луис Энрикенинг режаларига кирмайди.

Футболчи 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Ювентус» сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга эришган эди. Клубнинг Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаганига қарамай, у Туринга қайтишни истамоқда.

Киритилди: 20:47, 08.06.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик