Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Манчестер Сити» Гвардиолни сақлаб қолишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби жамоа ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан шартномани узайтириш бўйича олиб борилаётган музокаралар боришига ижобий баҳо бермоқда. Хорватия терма жамоаси аъзосининг амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

«Шаҳарликлар» Гвардиолни янада узоқроқ муддатга клубда сақлаб қолиш умидидалар. BBC нашри тарқатган хабарга кўра, янги шартнома бўйича музокаралар муваффақиятли кечмоқда — «Манчестер Сити» раҳбарияти Гвардиолнинг жамоада қолишига тўлиқ ишонч билдирмоқда.

Аввалроқ, 24 ёшли Йошко Гвардиолга «Бавария» ва «Реал Мадрид» клублари томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Гвардиол «Манчестер Сити» сафида жами 122 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уришга улгурди.

Киритилди: 20:58, 08.06.2026.
Ўқилди: 1384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик