Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Эвертон» Украина терма жамоаси ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» клубининг қанот ҳимоячиси Виталий Миколенко жамоа билан янги меҳнат шартномасига имзо чекди. Янги битим шартларига кўра, Украина терма жамоаси футболчиси «ирислар» шарафини 2029 йилнинг ёзига қадар ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақдаги расмий маълумот «Эвертон» клубининг расмий сайтида эълон қилинди.

Миколенко инглиз клуби сафига 2022 йилда Киевнинг «Динамо» жамоасидан келиб қўшилган эди.

Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида 27 ёшли ҳимоячи 33 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди. Шунингдек, Миколенко Англия лига кубоги доирасида иккита ва Англия кубогида битта ўйинда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсум якунларига кўра, «Эвертон» 49 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 20:59, 08.06.2026.
Ўқилди: 859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик