Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм» сардори учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» таркибни кучайтириш устида иш олиб бормоқда. «Қизил иблислар»нинг трансфер мақсади — «Тоттенхэм» сардори, марказий ҳимоячи Кристиан Ромеро.

Журналист Гастон Эдулнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» 28 ёшли Ромеронинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Кристиан Ромерони 45 миллион еврога баҳолашмоқда.

Айни пайтда ҳимоячи Аргентина терма жамоаси ихтиёрида бўлиб, жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. «Манчестер Юнайтед» эса келаси мавсумда Англия номидан Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Киритилди: 07:01, 09.06.2026.
Ўқилди: 1864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик