Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Дюгарри Дембеле ҳақида: «Унинг камтарлиги менга ёқади, Франция терма жамоасида ҳамма шундай бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри Усмон Дембелени камтарлиги учун мақтади.

«Дембеле — ажойиб футболчи, менга унинг вазминлиги, камтарлиги ва табассуми ёқади. У жуда оқилона фикрлайди. Майдонда у жамоавий ишга тайёрлигини ва бошқалар учун ўзини қурбон қила олишини кўрсатади. Дембеленинг яна бир ўзига хос жиҳати: у ўз ўйинини ранг-баранг қилган ҳолда, ҳимояланиш ва прессинг уюштиришни, орқароққа қайтиб, майдоннинг исталган нуқтасида қора ишларни бажаришга қодирлигини исботлади.

Ҳар ким ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши ва энг кучли эканлигини исботлашга интилиши мени чарчатади. Менимча, Франция терма жамоаси айнан камтарлиги эвазига зафар қучади. Менга Шеркининг "у ерга ғалаба қозониш учун эмас, балки қолганларни яксон қилиш учун борамиз" деган баёноти ёқмади. Бу ҳеч қандай маънога эга эмас, бу биз кутаётган футбол ва жамоавий ўйин эмас. Бундай фикрлаш Франция терма жамоасини ғалабага бошламайди, мен бунга ишонмайман.

Мен ҳар бир футболчининг камтарлигига, тўп йўқотилганда ёки кимнингдир ўйини чиқмай қолганда бир-бири учун югуриш ва ҳаракат қилиш қобилиятига ишонаман. Тўрт ёки бешта ҳақиқатан ҳам ажойиб ҳужумкор футболчилардан икки ёки учтаси эстафетани қабул қилиб олади, кейинги ўйинда эса бошқа икки ёки уч нафари... Масъулиятни, ўйиндан олинадиган завқни ва техник маҳоратни ўзаро бўлишишни билиш керак», — деди Дюгарри.

Киритилди: 07:26, 09.06.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик