Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Арсенал» клуб тиббий штаби раҳбарини истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби тиббий штабни бошқариб келган Зафар Икбал билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Теlegraph нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 51 ёшли мутахассисга душанба, 8 июнь куни истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилган. Бу қарорнинг аниқ сабаблари ошкор қилинмаяпти. Зафар Икбал «Арсенал»даги фаолиятини 2024 йилнинг февраль ойида бошлаган бўлиб, унинг вазифасига спорт тиббиёти ва жисмоний тайёргарлик департаментини бошқариш кирар эди.

Клуб ушбу истеъфони якунланган мавсумда футболчилар ўртасида жароҳатлар сони кўпайиб кетгани билан боғламоқда. Жароҳатлар туфайли жамоанинг муҳим ўйинчилари — Мартин Эдегор, Букайо Сака, Юрриен Тимбер ва Кай Хаверц узоқ муддатга сафдан чиқишди. Бундан аввалроқ «Арсенал» раҳбарияти тиббиёт ва жисмоний тайёргарлик бўлимлари фаолиятини ички текширувдан ўтказган эди. Бу текширув Икбалнинг ишдан бўшатилишига тўғридан-тўғри таъсир қилган-қилмагани ҳозирча номаълум.

Киритилди: 08:03, 09.06.2026.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик