Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖАР устози: «Мексикага қарши ўйинга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -

ЖАР терма жамоаси 11 июнь куни «Ацтека» стадионида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати—2026 нинг очилиш учрашувида Мексикага қарши баҳс олиб боришга тайёр. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Ҳуго Брос маълум қилди.

Жанубий Африка жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувида Ямайка билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Брос футболчилар ўз ўйинларини кучайтиришлари кераклигини тан олди, бироқ таркиб ҳали ҳам Пачукада жойлашган машғулот базаси шароитларига мослашаётганини таъкидлади.

«Мослашиб кетишимиз учун балки яна бир неча кун керак бўлар. Мен майдонда ўзлари истагандек бор кучини бера олмаган футболчиларни кўрдим. Бу, шубҳасиз, баландлик (кислород етишмовчилиги) туфайлидир. Пайшанба кунги ўйинга тайёр бўлишимизга ишончим комил», — дея Броснинг сўзларини келтирмоқда COSAFA сайти.

«Биз Мексикага қарши нима қилиш кераклигини биламиз. Улар тўпга эгалик қилганда ҳам, ўзимизда тўп бўлганда ҳам қандай ҳаракат қилишни яхши англаймиз. Сўнгги деталлар кейинги иккита машғулотимизда ишлаб чиқилади. Бутун диққат-эътиборимиз ушбу ўйинга қаратилган», — деди мураббий.

«Уларнинг (мексикалик футболчиларнинг) барчаси хавфли, бу жуда ҳаракатчан ва жипслашган ажойиб жамоа. Улар ҳақиқатан ҳам Жаҳон чемпиони бўлишни исташади. Буни уларнинг ўйинидан ҳам сезиш мумкин. Агар ижобий натижага эришмоқчи бўлсак, энг юқори даражамизни кўрсатишимиз керак. Улар жуда шаклланган жамоа».

Қизиқ жиҳати шундаки, 1986 йилги Жаҳон чемпионатида Ҳуго Брос Бельгия терма жамоаси сафида айнан шу стадионда ва айнан шу рақибга қарши старт ўйинида майдонга тушган эди.

Киритилди: 18:07, 09.06.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4353]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3607]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3364]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2288]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2217]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2122]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2069]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2040]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1785]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик