Кириш Регистрация

ЖЧ–2026 олдидан Англия терма жамоаси базаси яқинида зилзила содир бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026га тайёргарлик жараёнида кутилмаган ҳодисага дуч келди.

Куба соҳиллари яқинида магнитудаси 6,1 баллга тенг кучли зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари АҚШнинг Флорида штатидаги бир қатор ҳудудларда ҳам сезилди. Айнан шу штатда Англия терма жамоасининг машғулот базаси жойлашган.

Хабар қилинишича, зилзиланинг такрорий силкинишлари 11 июнь куни Томас Тухель шогирдлари Коста-Рика терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган Орландо шаҳригача етиб борган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бинолар ичидаги мебеллар ва турли буюмларнинг силкинаётганини кўриш мумкин.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, жабрланганлар ёки жиддий моддий зарар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Эҳтиёт чораси сифатида айрим биноларда вақтинчалик эвакуация ишлари амалга оширилган.

Ҳодисага қарамай, Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги режа асосида давом этмоқда. Зилзила жамоанинг машғулот жараёни ва тақвимига таъсир кўрсатмаган.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади ҳамда турнир тарихида илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 20:22, 09.06.2026.
Ўқилди: 237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик