Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

ОКМК ва «Хоразм» клублари уй стадионларида интеграциялашган кабеллаштириш ишлари якуний босқичга етди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 262-сонли қарори ижроси доирасида Суперлига клублари уй учрашувларини ўтказадиган стадионларда интеграциялашган кабеллаштириш тизимини жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида кабеллаштириш ишлари якунлангани ҳақида хабар берилганди.

Эндиликда "Олмалиқ" СМ ҳамда "Хоразм" СМ стадионларида ҳам интеграциялашган кабеллаштириш лойиҳасининг асосий босқичлари якунланди. Ҳозирга қадар мазкур стадионларда оптик гибрид кабеллаштириш тизимининг асосий қисми тўлиқ ўрнатилди. Ушбу дастур доирасида фақат аудио кабелларни монтаж қилиш ҳамда Лига томонидан лойиҳани якуний қабул қилиш ишлари қолган.

Режалар тўлиқ якунлангач, ОКМК ва "Хоразм" клублари стадионлари ҳам замонавий трансляция стандартларига жавоб берадиган интеграциялашган кабеллаштириш тизимига эга стадионлар қаторидан ўрин олади. Бу эса учрашувларни юқори сифатда трансляция қилиш, VAR технологиясидан самарали фойдаланиш ҳамда стадионларнинг халқаро талабларга мос техник инфратузилмасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, мазкур дастур доирасида Нукус шаҳрида реконструкция қилинаётган «Арал» клубининг «Турон» стадионида ҳам зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилган. Стадиондаги қурилиш ва таъмирлаш жараёнларининг якуний босқичидан келиб чиқиб, яқин кунларда интеграциялашган кабеллаштириш тизимини ўрнатиш ишларини бошлаш режалаштирилган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:36, 09.06.2026.
Ўқилди: 274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик