Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Жо Коул «Челси»га Рэшфордни сотиб олишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Челси» клубининг собиқ футболчиси Жо Коул «кўклар» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиши керак деб ҳисоблайди.

«Бу ерда ҳамма гап маош ва келишув баҳосида. Рэшфорд жамоанинг кўплаб ўйин услубига доир муаммоларини ҳал қила олади. Бироқ ушбу трансфер учун ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфламаслик керак. У «Челси»га жуда асқотган бўларди.

Маркус олдинга интилишда давом этиши ва ўз кучига бўлган ишончни сақлаб қолиши лозим. У «Барселона»да ўзини янгитдан кашф эта олди ва унда янги даражага кўтарилиш имконияти мавжуд. «Челси» бу борада иш бошлаши керак, аммо ҳамма нарса келишув шартларига боғлиқ бўлади», — дея Коулнинг сўзларини келтирмоқда The Sun нашри.

Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Рэшфорд «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 23:20, 09.06.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик