Жаҳон чемпионати–2026га тайёргарлик доирасида Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Чилига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув Испаниянинг Кадис шаҳридаги «Ла Линеа» стадионида бўлиб ўтди. Биринчи таймда дарвозалар дахлсиз қолди, иккинчи бўлимда эса жанубий америкаликлар устунликни қўлга олди.
52-дақиқада Лукас Сепеда ҳисобни очди, кейин Матиас Сепульведа иккинчи голни киритиб, Чили устунлигини оширди. Конго терма жамоасининг ягона голини Йорис Каямбе урди.
Натижада учрашув Чилининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.













