Англиялик ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик Массимилиано Аллегрисиз «Милан» Италия ёки Европа футболи элитасига қайта олишига ишонмаяпти. Шу сабабли у аллақачон кетиш тараддудини кўра бошлаган. Pianetamilan.it нашрининг хабар беришича, у бу ишларни ортиқча шов-шув ва тўполонларсиз амалга оширмоқда.
Журналистлар билан суҳбатда Лофтус-Чик ўз келажаги ҳақидаги саволларга жавоб бермаяпти ва бор эътиборини ёзда оиласи даврасида мароқли ҳордиқ чиқаришга қаратганини айтмоқда. Манбанинг таъкидлашича, бундай вазият футболчининг 2023 йилдан бери шарафини ҳимоя қилаётган клубини тарк этиш истагидан яққол далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум охирида англиялик футболчи «Милан» таркибидаги ўзининг юзинчи учрашувини ўтказган эди.













