«Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Дивайн Мукаса билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. 18 ёшли футболчининг янги келишуви 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Мукаса «шаҳарликлар» академиясига 2023 йилда келиб қўшилган ва қисқа вақт ичида клубнинг энг умидли тарбияланувчиларидан бири сифатида ўзини кўрсата олди. У 18 ёшгача бўлган жамоа ва ўринбосарлар таркибида муваффақиятли ҳаракат қилиб, кейинчалик Хосеп Гвардиола қўл остида асосий жамоада дебют қилиш имкониятига эга бўлди.
Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи «Манчестер Сити»нинг асосий таркибида 6 та ўйинда майдонга тушди. Мавсумнинг иккинчи ярмини эса ижара асосида «Лестер» клубида ўтказиб, Чемпионшипнинг 15 та учрашувида 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Мукасанинг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.













